Ярим соат ўйнаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
- 17-сентябр 2023, 17:57
- Oybek Yo’ldoshev
- 1
- Футбол
Италия А Сериясининг 4-туридан ўрин олган "Кальяри" - "Удинезе" баҳси бўлиб ўтди. Унда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувда икки жамоада ҳам кўплаб имкониятлар юзага келди. Бироқ беллашувда ҳисоб очилмади.
"Кальяри" сафида тўп тепадиган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 60-дақиқада захирадан майдонга туширилди. "SofaScore" портали футболчиларга қўйилган баллар билан танишишингиз мумкин. Вакилимиз 7 балга лойиқ кўрилди.


Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ