Яқинда 50 ёшни қарши оладиган Чусовитина Жаҳон кубогида совриндор бўлди
- 22-феврал 2025, 20:58
- Karim Xudayqulov
- 0
- Ўзбек спорти
Гимнастика афсонаси Оксана Чусовитина Германиянинг Котбус шаҳрида ташкил этилаётган Жаҳон кубоги босқичида бронза медалга сазовор бўлди.
Таяниб сакраш дастурида қатнашган юртдошимиз 13.249 балл билан 3-натижани қайд этди.
Таъкидлаш керак, Оксана шу йилнинг 19 июнь санасида 50 ёшни қарши олади. У 8 та ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этиб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ