Хушхабар! Россияда ғалаба, Ўзбекистон плей-оффда!
- 18-сентябр 2021, 21:43
- Javokhir Azimov
- 0
- Мини-футбол
Футзал бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан ўрин олган Гватемала - Россия учрашуви якунига етди. Унда номинал меҳмонлар 4:1 ҳисобида зафар қучди.
Руслар сафида Афанасев, Асадов, Абрамов ҳамда Антошкин томонидан урилган голларга Альваро бир маротаба жавоб қайтаришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Россия биринчи, Ўзбекистон эса иккинчи поғона билан кейинги босқичга йўл олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ