
Хунтелар фаолиятидаги 400-голини урди
- 16-феврал 2020, 21:59
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Бугун Голландия чемпионатининг 23-турида “Аякс” ўз майдонида “Валвейк” (3:0) клубини йирик ҳисобда енгди.
Амстердамликларнинг 3-голига маҳоратли ҳужумчи Клас-Ян Хунтелар муаллифлик қилди. Эътиборлиси, бу 36 ёшли футболчи учун профессионал фаолиятидаги 400-гол бўлди. У ушбу голларнинг 151 тасини “Аякс” сафида киритганини алоҳида қайд этиш лозим.
Маълумот учун, Хунтелар фаолияти давомида шунингдек «Реал», «Милан» ва «Шальке» каби машҳур жамоаларда тўп сурган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ