
"Хоразм" 7 нафар футболчи билан шартнома тузди
- 27-июл 2024, 14:11
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
"Хоразм" жамоаси ёзги трансферлар ойнасининг илк кунида иккита трансферни амалга оширган бўлса, бугунга келиб, бир неча истиқболли футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.
Ёзги ўқув-йиғин машғулотлари давомида жамоа кўригига бир қатор иқтидорли футболчилар таклиф этилди ҳамда улар орасидан қуйидаги футболчилар танлаб олиниб профессионал шартнома имзоланди.

Булар - Қаюмов Акобир, Машарипов Акбар, Асадуллаев Муҳаммадбобур, Абдурахмонов Исмоил, Маликов Жавлонбек, Сабиров Бобурбек, Ежов Данила.
Ёзги трансфер ойнаси 2024 йилнинг 2 июлидан шу йилнинг 30 июлига қадар давом этади.
"Хоразм" матбуот хизмати.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ