Хоакин Бакли UFC собиқ чемпионига "вызов" ташлади
- 3-январ, 11:59
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
Қозоғистонлик Шавкат Рахмонов билан жанг ўтказиш учун бир неча бор муваффақиятсиз уринишларни амалга оширган Хоакин Бакли эътиборини ярим ўрта вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Белал Муҳаммадга қаратмоқда. У мазкур истаги ҳақида ижтимоий тармоқда маълум қилди.
"Белал, эшитишимча, бу йилги мақсадингиз фақат ғалаба қозониш экан. Менда ҳам худди шундай мақсад бор. Келинг, буни 7 март куни Лас-Вегас амалга оширайлик", - деди Хоакин.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда UFC нинг ярим ўрта вазн рейтингида Белал Муҳаммад бешинчи, Бакли эса ўнинчи ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ