
Хабиб: Конор, эркаклик ғурурингни йўқотганингни қайтаролмайсан
- 31-март 2019, 20:30
- Мирзосолих Атаев
- 0
- Яккакурашлар
UFC енгил вазн чемпиони Хабиб Нурмагомедов Конор МакГергорнинг сўқишига жавоб берди.
- Конор, пул келади ва кетади. Ўша кеча эркаклик ғурурингни йўқотганингни эса қайтаролмайсан. Сен ММАдаги фаолиятингни якунлаб, твиттердагисини бошладингми?, - деб ёзиб қолдирди Нурмагомедов ўз твиттерида.
Эслатиб ўтамиз, UFC 229 турнирида Хабиб МакГрегорни ер тишлатганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ