Хаби Алонсо: "Нико Пас жуда тўғри қадам ташлади"
- 22-октябр 2025, 15:32
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо "Комо" ярим ҳимоячиси Нико Паснинг ўсиши ҳақида фикр билдирди.
"Албатта, Нико ўтган йили "Комо"га ўтиб, жуда оқилона қадам ташлади. Албатта, мен "Ювентус" — "Комо" учрашувини кўрдим, жамоа жуда яхши ўйнади, Пас ҳам шундай", — деди испаниялик мураббий..
Журналист Фабрицио Романо таъкидлашича, Нико Пас ҳали ҳам "Реал"нинг яқин келажакдаги трансфер режаларида бор.
Жорий мавсумда 21 ёшли аргентиналик ярим ҳимоячи Италия А Сериясида 7 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ