
Виктор Кумиков "Андижон"га қайтди!
- 27-июл 2021, 20:49
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Россиялик мураббий Виктор Кумиков яна “Андижон” клубига қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда айтилишича, Кумиков ёрдамчиси Олег Корниенко билан жамоа базасига етиб келган.

Маълумки, “Андижон” клуби Тошкентдаги йиғинини якунлади. Энди машғулотлар Андижонда олиб борилади ва “Турон”га қарши кечадиган ўйинга тайёргарлик кўрилади.
Виктор Кумиков бунга қадар Беларусь чемпионатида “Спутник” клубини маълум муддат бошқарганини эслатиб ўтиш жоиз.
Россиялик мутахассис учун “Андижон” бегона эмас. Ўтган йилги мавсум давомида Виктор Балютович ушуб клубни бошқарган. Аммо ўшанда у “Андижон”ни ғалабасиз тарк этганди. Чунки Кумиков бошчилигидаги жамоа 10 та ўйинда 5 та дуранг ва 5 та мағлубият қайд этган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ