Мундиалдаги рақибимиз Роналду кутилмаган баёнот берди
- 14-апрел, 12:13
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 2030 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
Ушбу турнир вақтида у 45 ёшда бўлади.
- Мен ҳали 2030 йилги жаҳон чемпионатида ҳам ўйнаш имкониятидан воз кечганим йўқ. Мен 41 ёшимда ҳар ҳафта гол ураяпман, эҳтимол яна тўрт йил ўйнашим мумкин, - деди Роналду DAZN журналистларига.
2030 йилги жаҳон чемпионати олти давлатда ўтказилади. ФИФА бу турнирга мезбонлик ҳуқуқини шундай тақсимлаган. Уругвай, Аргентина ва Парагвай турнирнинг очилиш ўйинларини қабул қилади, мусобақанинг асосий қисми эса Испания, Португалия ва Марокашда бўлиб ўтади.
2026 йилги жаҳон чемпионатида Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси “К” гуруҳида Ўзбекистон, Колумбия ва Конго Демократик Республикаси футболчилари билан рақобатлашади.
Ҳозиргача Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижаси 1966 йилдаги учинчи ўрин ҳисобланади.