"Мидлсбро" ва Ирландия терма жамоаси дарвозабони Даррен Рандольф "Вест Хэм" футболчисига айланди. Бу ҳақида Лондон клуби расмий саҳифаси хабар бермоқда.
Ирландиялик футболчи АПЛ клуби билан 2023-йил июнигача шартнома имзолади. Ушбу трансфер "болғачилар" учун 4 миллион фунтга тушди.
Рандольф "Вест Хэм" учун бегона эмас. У 2015-17 йиллар мобайнида "Мидлсбро" таркибига бориб қўшилишдан олдин лондонликлар сафида тўп сурган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ