
Вернер 1,5 ойдан буён гол урмаяпти
- 22-декабр 2020, 11:27
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Челси" ҳужумчиси Тимо Вернер кеча "Вест Хэм"га (3:0) қарши ўйинда иштирок этди ва бу ўйинда ҳам майдонни голсиз тарк этди.
Шу тариқа 24 ёшли германиялик футболчининг “аристократлар” сафидаги голсиз серияси 9 та ўйинга етди. У сўнгги бор 7 ноябрь куни “Шеффилд”га қарши ўйинда гол урган эди.
“Челси” Вернерни ёзги трансферлар даврида “РБ Лейпциг”дан 53 млн евро эвазига сотиб олган эди. У ўтган давр мобайнида лондонликлар сафида 21 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ