Ҳусановнинг "Челси"га қарши ўйинига қандай балл берилди?
- 12-апрел, 23:03
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
АПЛнинг 32-туридан ўрин олган баҳсда "Манчестер Сити" сафардa "Челси" билан баҳс олиб бориб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов беллашувни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Ўйиндан сўнг турли статистик порталлар унинг ўйинини қуйидагича баҳолади:
"Fotmob" вакилимизни 7.2 баллга лойиқ кўрган бўлса, "Sofascore" портали Ҳусановга 7.6 балл қўйди. Бундан ташқари, яна бир машҳур статистик порталдан бири ҳисобланган "Flashscore" эса ҳамюртимизга 7.1 балл берди.
Маълумот учун, “шаҳарликлар”нинг очколари сони 64 тага етди ва улар пешқадам "Арсенал"дан 6 очкога ортда қолмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ