SPORTS.UZ
  • LIVE - Ўйинлар
  • Мусобақалар
  • Футбол
  • Ўзбек спорти
  • Бокс
  • Шахмат
  • Минбар

ЎЙИНЛАР

17:00
Локомотив
-
Динамо Самарканд
ЛокомотивЛокомотив
Динамо СамаркандДинамо Самарканд
17:00
16:00
Навбахор
-
Сурхон Термеz
НавбахорНавбахор
Сурхон ТермеzСурхон Термеz
16:00
18:15
ОКМК
-
Андижан
ОКМКОКМК
АндижанАндижан
18:15
16:00
FarDu
-
Джейксун
FarDuFarDu
ДжейксунДжейксун
16:00
15:00
Каттакургон
-
Шуртан
КаттакургонКаттакургон
ШуртанШуртан
15:00
16:00
Арал
-
Бухарский университет
АралАрал
Бухарский университетБухарский университет
16:00
21:00
Лечче
-
Болонья
ЛеччеЛечче
БолоньяБолонья
21:00
23:45
Комо
-
Интер
КомоКомо
ИнтерИнтер
23:45
15:30
Дженоа
-
Сассуоло
ДженоаДженоа
СассуолоСассуоло
15:30
18:00
Наполи
-
Парма
НаполиНаполи
ПармаПарма
18:00
20:30
Челси
-
Манчестер Сити
ЧелсиЧелси
Манчестер СитиМанчестер Сити
20:30
18:00
Кристал Пэлас
-
Ньюкасл Юнайтед
Кристал ПэласКристал Пэлас
Ньюкасл ЮнайтедНьюкасл Юнайтед
18:00
18:00
Ноттингем Форест
-
Астон Вилла
Ноттингем ФорестНоттингем Форест
Астон ВиллаАстон Вилла
18:00
18:00
Сандерленд
-
Тоттенхэм Хотспур
СандерлендСандерленд
Тоттенхэм ХотспурТоттенхэм Хотспур
18:00
16:00
ЦСКА Москва
-
Сочи
ЦСКА МоскваЦСКА Москва
СочиСочи
16:00
18:30
Ростов
-
Спартак Москва
РостовРостов
Спартак МоскваСпартак Москва
18:30
18:30
Локомотив Москва
-
Динамо Махачкала
Локомотив МоскваЛокомотив Москва
Динамо МахачкалаДинамо Махачкала
18:30
21:30
Зенит
-
Краснодар
ЗенитЗенит
КраснодарКраснодар
21:30
18:30
ФК Кёльн
-
Вердер Бремен
ФК КёльнФК Кёльн
Вердер БременВердер Бремен
18:30
22:30
ФСВ Майнц 05
-
СК Фрайбург
ФСВ Майнц 05ФСВ Майнц 05
СК ФрайбургСК Фрайбург
22:30
20:30
ФВБ Штутгарт
-
Гамбургер СВ
ФВБ ШтутгартФВБ Штутгарт
Гамбургер СВГамбургер СВ
20:30
00:00
Атлетик Клуб
-
Вильярреал
Атлетик КлубАтлетик Клуб
ВильярреалВильярреал
00:00
21:30
Сельта де Вига
-
Реал Овьедо
Сельта де ВигаСельта де Вига
Реал ОвьедоРеал Овьедо
21:30
19:15
Майорка
-
Райо Вальекано
МайоркаМайорка
Райо ВальеканоРайо Вальекано
19:15
17:00
Осасуна
-
Реал Бетис
ОсасунаОсасуна
Реал БетисРеал Бетис
17:00
20:15
Ницца
-
Ле Авр
НиццаНицца
Ле АврЛе Авр
20:15
20:15
Лилль
-
Тулуза
ЛилльЛилль
ТулузаТулуза
20:15
23:45
Олимпик Лионнаис
-
Лорьян
Олимпик ЛионнаисОлимпик Лионнаис
ЛорьянЛорьян
23:45
00:30
Эшторил
-
Порту
ЭшторилЭшторил
ПортуПорту
00:30
22:00
Бенфика
-
Насьональ
БенфикаБенфика
НасьональНасьональ
22:00
Барча ўйинлар

Мусобақалар

  • UEFA чемпионлар лигасиUEFA чемпионлар лигаси
  • ОФК Чемпионлар лигасиОФК Чемпионлар лигаси
  • ЎзбекистонЎзбекистон
  • АнглияАнглия
Тўлиқ жадвал

FIDE рейтинг

№ЎйинчиРейтинг
1GMCarlsen, Magnus2840
2GMNakamura, Hikaru2810
3GMCaruana, Fabiano2793
4GMAbdusattorov, Nodirbek2780
5GMKeymer, Vincent2762
6GMFirouzja, Alireza2759
7GMWei, Yi2754
8GMSo, Wesley2754
9GMGiri, Anish2753
10GMErigaisi Arjun2751
Тўлиқ жадвал
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
Минбар
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Суперлигада сенсация кўрамизми?
  • Бугун, 00:54
ЯккакурашларAli Ahmadxo’jayev
Тошкент шаҳрида Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг Бош Ассамблеяси ўтказилди
  • 11-апрел, 17:52
ФутболShuhratbek Jo’rayev
"Ёки ҳозир ёки ёзда кетишим аниқ эди" - Бектемир Абдуманноновнинг "Динамо"даги фаолияти нега жуда қисқа бўлгани ва нима учун Қозоғистонга кетгани ҳақида
  • 11-апрел, 11:30
Барча блоглар

Ўқинг, қизиқ!

Ҳусанов қўлдан чиқди, кўзингиз қаерда эди?Футбол
  • 11-апрел, 09:12
  • 1
Ҳусанов қўлдан чиқди, кўзингиз қаерда эди?
Шомуродов икки гол билан курашга қайтди! Тўпурарлар пойгасида вазият қандай?Футбол
  • 11-апрел, 18:14
  • 0
Шомуродов икки гол билан курашга қайтди! Тўпурарлар пойгасида вазият қандай?
Шомуродов дубль қайд этган ўйинда унинг ҳаракатларида қандай баҳоланди?Футбол
  • 11-апрел, 20:02
  • 1
Шомуродов дубль қайд этган ўйинда унинг ҳаракатларида қандай баҳоланди?
Россиялик собиқ футболчи Ҳусановни Хаусен ва Бастонидан устун қўйдиФутбол
  • 11-апрел, 00:16
  • 0
Россиялик собиқ футболчи Ҳусановни Хаусен ва Бастонидан устун қўйди
Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар рўйхати билан танишингФутбол
  • 11-апрел, 03:38
  • 0
Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар рўйхати билан танишинг

Лицензия

№1002

Таъсисчи

"RENDER SYSTEMS" MCHJ

Манзил

100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15

Электрон почта

info@sports.uz

Телефон

+998 71 233-78-98

Барча хизматлар лицензияланган, маҳсулотлар сертификатланган. Сайт материалларини ҳар қандай шаклда тарқатишда sports.uz га ҳавола мажбурий!

Сайт материалларини маъмурият билан келишмасдан нусхалаш тақиқланган! Сайт маъмурияти сайтда жойлаштирилган реклама эълонлари мазмуни учун жавобгар эмас.

  • Google Play
  • App Store
SPORTS.UZSPORTS.UZ
  • Қоидалар
  • Реклама
  • Сайт ҳақида
  • 18+
Вазият оғирми ёхуд Суперлигада жон сақлаб қолиш машаққати
  • #Суперлига
  • #Қизилқум
  • #Бухоро
  • #Турон

Вазият оғирми ёхуд Суперлигада жон сақлаб қолиш машаққати

  • 14-сентябр 2023, 03:24
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол

Суперлига иштирокчилари айни чоғда чемпионатнинг навбатдаги 19-турига қизғин тайёргарлик кўришяпти. 22 сентябрдан ўйинлар яна давом эттирилади. Унгача эса ФИФА кунлари муносабати билан бизнинг чемпионатда ҳам бироз танаффус юзага келган. Бу борада миллий терма жамоамиз АҚШ ва Мексикага қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказди. Шунингдек, тез орада “Пахтакор”, “Насаф”, ОКМК ва “Навбаҳор” Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги иштирокини бошлайдилар. Шундан сўнг Суперлига яна ўз йўлида давом этади.

Биласиз, чемпионатда кураш жиддий тус олган. Айниқса, совринли ўринлардан ташқари лигада жон сақлаб қолиш учун ҳам кураш шунга яраша кечяпти. Бу борада учта жамоа аутсайдер сифатида ажралиб қолгандек. Булар – “Қизилқум”, “Турон” ва “Бухоро” клубларидир. 11-ўриндаги “Металлург” ҳисобида 19 очко, 12-поғонада бораётган бухороликларда эса 14 очко мавжуд. Орадаги тафовут 5 тани ташкил қилмоқда. Ўз-ўзидан маълумки, учта клуб ҳозирда Суперлигада қолиш учун астойдил курашишмоқда.

Турон7_3

Биринчи даврада бирорта марта ғалаба қозона олмаган “Турон” про лигага қайтиш учун биринчи рақамли даъвогар бўлиб турганди. Аммо улар таркибини ёшартириб, мураббийни ўзгартиргач, иккинчи даврада анча қўшишди. Тўғри, охирги учта беллашувда яна мағлубиятлар гирдобига тушиб қолди. Ундан аввалги кетма-кет икки турда ғалаба қозонди. Аввалига сафарда “Бухоро”ни, сўнгра ўз уйида кимсан “Насаф”ни мағлуб этди. Натижада охирги ўриндан қутулди. Олдинда эса яйпанликларни Фарғона дербисида вилоятнинг бош жамоаси “Нефтчи”га қарши баҳс кутмоқда. Биринчи даврада “Истиқлол” стадионидаги учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.

Турнир жадвалида охирги поғонага тушиб қолган “Қизилқум” ҳам иккинчи даврада таркибини ўзгартирди. Ўйини чакки эмас. Яқинда бош мураббийи Жамшид Саидов Sports.uz сайтига берган интервьюсида жамоага омад етишмаётганини алоҳида урғулаб ўтди. Иккинчи давра бошланганидан бери навоийликлар ҳали ғалаба қозонганича йўқ. 1 дуранг ва 4 мағлубият қайд этиб туришибди. Ҳали “Қизилқум” Саидов бош мураббийлигида Суперлигада ғалаба қозонмади. 22 сентябрь санасида Тошкентда уларни “Сурхон”га қарши учрашув кутяпти. Йўқотилаётган ҳар бир очко “Қизилқум”ни про лига сари тортиб кетяпти.

саидов4_2

Улуғбек Бақоев бошчилигидаги “Бухоро” сўнгги турда сафарда “Бунёдкор”га қарши ўйинда охирги сонияларда киритилган гол эвазига 1:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Ушбу уч очко туфайли жамоа аъзолари 12-ўринга кўтарилиб олди. “Бухоро”нинг иккинчи давра бошланганидан бери қайд этаётган натижаси: 2 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият бўлиб турибди. Бақоев жамоаси 19-турни “Олимпик”га қарши ўтказиши лозим эди. Аммо ушбу беллашув 10 октябрга қолдирилди, чоғи. Шу боис бухороликлар 27 сентябрь куни Фарғонада “Нефтчи”га қарши бўладиган жиддий учрашувга ҳозирлик кўришяпти.

бакоев1_5

Бир нарса аниқки, лигада жон сақлаб қолиш учун кураш охирги тургача давом этади. Ҳозирдан “Қизилқум”, “Турон” ёки “Бухоро”ни яққол аутсайдер сифатида кўрсатиб, имкониятларини пасайтириб юбормаслик адолатли бўларди. Чунки олдинда яна ўйинлар бор. Фақат улар вазиятни ўзгартиришлари шарт, акс ҳолда ўзларига яна муаммолар туғдиришда давом этаверадилар. Шундай экан, ушбу клублар иштирокидаги ўйинларни ҳам назардан четда қолдирмаймиз.

Шуҳратбек Жўраев.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ