Усик ва Фьюри ўртасидаги реванш жангининг аниқ санаси қачон?
- 18-август 2024, 13:19
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Бокс
Турки Ал аш-Шайх ижтимоий тармоқдаги саҳифасида янги пост жойлаштирди ва у ерда украиналик Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш санасини маълум қилди.
“Тайсон Фьюри – Александр Усик 21.12.2024”, деб ёзган Ал аш-Шайх.
Эслатиб ўтамиз, Усик(22-0, 14 KO) ва Фьюри(34-1-1, 24 KO) ўртасидаги биринчи жанг 19 май куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтганди. Тўлиқ 12 раунд давом этган тўқнашувда украиналик боксчи зафар кучган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ