
Унда супер клубга ўтиш учун супер имконият бор
- 26-апрел 2020, 13:12
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти жамоанинг асосий дарвозабони Тибо Куртуага ўриндош қидирмоқда.
Football Italia нашрининг маълум қилишича, “қироллик клуби” бу борада “Фиорентина” посбони Альбан Лафонни кўз остига олиб қўйди. Айнан у “Реал”дан кетиши кутилаётган дарвозабон Альфонсо Ареоланинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Таъкидлаш керакки, Лафон жорий мавсумни "Нант" клубида ижарада ўтказмоқда. Француз клуби эса унинг трансферини 9 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Альбан Лафон бу мавсум 29 та ўйинда иштирок этди ва ўз дарвозасидан 33 та гол ўтказиб юборди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ