
Умар Эшмуродов: "Ўзбекистон жамоалари молиявий томондан яхши таклиф беришди"
- 12-январ 2025, 10:51
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
2024 йилнинг февраль ойида “Насаф”дан Малайзиянинг “Селангор” клубига йўл олган Умар Эшмуродов бир йилдан сўнг яна собиқ клубига қайтди.
Умар “Селангор”да 19 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли пас узатди. Бу йил эса Эшмуродовни қайтариш учун Суперлиганинг етакчи клублари жиддий таклифлар билан чиқишди. Якунда “Насаф” ўз футболчсини ортга қайтарди.
Умар Эшмуродов эса Sports.uz учун интервью берди.
- Умаржон Малайзиядан кетишингизга нима сабаб бўлди?
- Клубдан кетишимнинг асосий сабаблари жамоа билан Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида қолиб кетдик. Гарчи биз гуруҳда 10 очко олишни уддалаган бўлсак-да, ўтолмадик ва қўшимчасига Ўзбекистон жамоалари ҳам молиявий томондан яхши таклиф беришди.
- “Насаф” клубига қайтишингиз сиз учун олдинга қадамми ёки аксинчами?!
- Олдинга қадам деб ҳисоблайман. Чунки жамоа билан Элит Чемпионлар лигасида ўйнаймиз ва Ўзбекистон чемпионати ҳамда Кубогида ҳам бош соврин учун мақсад бор. Имкон қадар жамоага ёрдам бераман.

- Эшитишимизча, Малайзия клубларида молиявий муаммолар кўзга ташланмоқда. Шу нарса ҳам кетишингизни асосий сабабларидан бирими?
- Йўқ, ҳеч қандай молиявий муаммо бўлмаган. Мени клубимга ва менежерларига, бош мураббий, жамоадошларим ва албатта жамоанинг жуда катта мухлисларига раҳмат айтаман. Улар мени биринчи кундан бошлаб қўллаб-қувватлашган.
- Билишимча, сизда “Нефтчи” варианти ҳам бор эди. Нега бу амалга ошмади?
- Албатта, бунга “Насаф” сабабчи. Чунки мени атрофимдаги ҳамма “Насаф” жамоасига бефарқ эмас. Шунинг учун бошқа клублар билан музокараларимиз охирига етмаган.

- Малайзиядаги фаолиятингиз ўзингизга ҳар томонлама ёқдими ёки нимадандир кўнглингиз тўлмадими?
- Бироз қийинчилик бўлди. Лекин, умуман олганда, яхши ўтказдим.
- “Насаф” билан янги мақсадингиз қандай?
- “Насаф” ҳар доим юқори мақсадлар учун курашади. Шунга монанд мен ҳам ушбу ҳолатга тайёр бўлиб жамоага ва жамоадаги ёшларга қўлимдан келганича ёрдам бераман.
Шуҳратбек Жўраев.