
Улуғбек Рашитов ва бошқа таэквандочиларимиз кейинги босқичга йўл олди!
- 27-сентябр 2023, 10:36
- Yahyoxo’ja Ulug’xo’jayev
- 0
- Олимпизм
Таэквондо WТ бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов (-68 кг) Осиё ўйинларини ғалаба билан бошлади. Гонконглик Фунг Лога қарши баҳс олиб борган ҳамюртимиз икки раундда 14:1 ва 16:4 ҳисобларида устун келди. Эътиборлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг ғалабали иштироки давом этмоқда.
Жасур Жайсунов (-80 кг) ҳамда Феруза Содиқова (-67 кг) ҳам дастлабки жангларини муваффақиятли ўтказишди. Жайсунов қувайтлик Бандар Аленезини, Содиқова эса таиландлик Сасикам Тонгчанни мағлубиятга учратиб, чорак финал йўлланмасига эга бўлишди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ