
"Уимблдон". Нигина Абдураимова ўз юришини иродали ғалаба билан бошлади!
- 21-июн 2022, 17:20
- Javokhir Azimov
- 0
- Теннис
Теннис бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Уимблдон" турнирининг саралаш баҳсларига старт берилди.
Вакиламиз Нигина Абдураимова туркиялик Ипек Озга қарши кортга чиқди. 3 сет давом этган баҳсда вакиламиз кичик камбэк эвазига ғалаба қозонди. Якуний ҳисоб 2:6, 6:4, 6:2.
Энди Нигина саралашдаги навбатдаги баҳсни Лихтенштейн шарафини ҳимоя қилаётган Катинка фон Дайхманнга қарши ўтказади. Баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 15:00 да старт олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ