
Уфа ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қабул қилади
- 14-сентябр 2019, 01:45
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Яккакурашлар
Спорт курашлари бўйича 2021 йил бўлиб ўтиши кўзда тутилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлигини Россиянинг Уфа шаҳри қўлга киритди. Нур-Султан шаҳрида бўлиб ўтган UWW йиғилишида бунга аниқлик киритилди. Ушбу турнирни ўтказиш учун Россия шаҳри билан Болгариянинг София ҳамда Сербия пойтахти Белградлар кураш олиб борди. Бу ҳақда UWW-Europe вице- президенти Георгий Брюсовнинг матбуот хизмати хабар берди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ