
U19 чемпионати. "Пахтакор" ёшлари финалда "Бунёдкор"ни мағлуб этди
- 2-ноябр 2024, 16:40
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
U19 чемпионатининг финал баҳси бўлиб ўтди.
Чемпионлик учун баҳсда "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ёшлари баҳс олиб борди.
Жанговар тарзда кечган беллавшувда мезбонлар камбэк эвазига ғалаба қозонди.
Дастлаб биринчи бўлимнинг 14-дақиқасида Абдулҳамид Икромов пенальтидан унумлим фойдаланган ҳолатда "қалдирғочлар"ни олдинга олиб чиқди. Бироқ, 71-73 дақиқалардаги Яҳё Ўринбоев ва Мирмақсуд Мирусмановнинг голлари "Пахтакор" ёшларининг чемпионлигига сабаб бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ