
U-17 ЖЧ. Испания Японияни таслим қилиб, чорак финалга йўл олди
- 20-ноябр 2023, 19:35
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
17 ёшлилар ўртасида ўтказилаётган ЖЧнинг нимчорак финал баҳслари старт олди. Ушбу босқичда Испания ва Япония терма жамоалари ўзаро куч синашди.
Ўйинда Касанова 8-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Биринчи тайм сўнггида японияликлар имкониятларни тенглаштирган бўлса, 74-дақиқада Гиу ғалаба голини урди.
Ушбу ғалаба орқали Испания кейинги босқичга йўл олди. Аввалроқ, Бразилия чорак финалга чиққанди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ