
U-17 Жаҳон чемпионати. Германия Францияни мағлуб этди ва "кичик мундиал" олтин медалларини қўлга киритди!
- 2-декабр 2023, 19:27
- 0
- Футбол
Ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Германия ва Франция терма жамоалари кубок учун кураш олиб борди.
Қизиқарли ва шиддатли кечган баҳс асосий вақти 2:2 ҳисобида якун топди. Пенальтилар сериясида эса 4:3 ҳисобида немислар зафар қучди ва мусобақа ғолиби номига сазовор бўлди.
Маълумот ўрнида, 3-ўрин учун кечган баҳсда Мали ўсмирлари Аргентина терма жамоасини йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақа бронза медалларига эга чиқди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ