
Туркия чемпионатининг қачондан бошлаб давом эттирилиши маълум бўлди
- 8-феврал 2023, 08:15
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Туркия чемпионати 17 февралдан бошлаб давом эттирилади. Бу ҳақда Туркия футбол федерацияси хабар берди.
Мусобақа мамлакатда юз берган кучли зилзилалар туфайли тўхтатилган эди. Профессионал ва ҳаваскорлар тоифасидаги барча ўйинлар 7-12 февралда белгиланган учрашувлар 17-20 февраль санасига кўчирилди.
6 февраль куни бўлиб ўтиши керак бўлган ўйинлар эса 21-23 февраль кунлари бўлиб ўтадиган бўлди.
Туркия футбол федерацияси мамлакатдаги зилзила муносабати билан Туркия фавқулодда вазиятларни бошқариш фондига 1 миллион доллардан ортиқ маблағ жўнатишини ҳам маълум қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ