
Туркия чемпионати. Ҳусниддин Алиқуловнинг кечаги ўйини қандай баҳоланди
- 10-декабр 2024, 12:23
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Туркия Суперлигаси доирасида "Газиантеп" ҳамда "Ризеспор" жамоалари ўзаро куч синашди. Мазкур беллашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Қайд этиш лозим, ушбу ўйинда ризеликлар таркибида тўп тепувчи легионеримиз Ҳусниддин Алиқулов тўлиқ ўйнади. Жамоаси мағлуб бўлишига қарамай, у "SofaScore" талқинига кўра, юқори балл тўплашга муваффақ бўлди (7.3).

Маълумот учун, айни вақтда "Ризеспор" жамоаси Туркия чемпионати турнир жадвалида 19 очко билан 9 поғонани банд этиб турибди.
з
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ