
“ЦСКА”ни тўхтатишга уриниб кўришмоқчи
- 17-декабр 2020, 11:36
- 0
- Хоккей
Минтақавий хоккей лигасида қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
“Адмирал” ва “Югра” баҳсининг биринчи ва иккинчи бўлимларида ҳисоб 1:1 кўринишида эди. Ушбу натижадан қониқмаган мезбонлар сўнгги бўлимда бор эътиборларини ҳужумга қаратдилар ва рақиб дарвозасига яна бир бор шайбани жойладилар. Ҳисоб 2:1. “Амур” эса “Барис”ни қабул қилиб 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Бугун лиганинг “СКА” – “Куньлунь”, “Витязь” – Лада, “Йокерит” – “Трактор”, “Динамо Минск” – “Локомотив”, “ЦСКА” – “Автомобилист”, “Слован” – “Металлург Мг” жамоалари ўртасидаги ўйинлар кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтиши кутилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ