“Тоттенхэм” қарийб бир ярим асрда хавфли зонага кириб қолди
- 11-апрел, 08:07
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигасининг 32-тури “Вест Хэм” ва “Вулверхэмптон” бошлаб берди. Аутсайдерларнинг ўзаро баҳси 4:0 ҳисобида “болғаурарлар” фойдасига ҳал бўлди.
“Вест Хэм” йирик ҳисобдаги ғалабадан кейин очколари сонини 32 тага етказиб, мусбақа жадвалида бир поғона юқорилади. Бу жамоадан бир қатор тепада турган “Тоттенхэм” эса, 18-ўринга тушди ва 144 йил давомида биринчи маротаба хавфли зонага тушиб қолди.
Таъкидлаш жоизки, бу мавсум “Тоттенхэм” кучли таркибга эга бўлишига қарамай, лигада жон сақлаб қолиш учун курашишига тўғри келмоқда.
Натижалар пастлиги туфайли клуб раҳбарияти бир неча маротаба мураббий алмаштирди. Хусусан, мавсум давомида Томас Франк ва Игор Тудор ишдан олинди. 31 март куни жамоани таниқли мураббий Роберто де Дзерби қабул қилиб олди.
Роберто Де Дзербининг зиммасига жамоани Премьер-лигада олиб қолиш ва кейинги мавсумларда юқори ўринлар учун курашадиган таркиб шакллантириш вазифаси юкланди.