"Тоттенхэм" - "Манчестер Сити" баҳсининг шарҳловчиси маълум
- 21-ноябр 2020, 21:17
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
Яна бир неча соатдан сўнг, Англияда 9-турнинг марказий баҳси бўлиб ўтади. "Тоттенхэм" ўз уйида "Манчестер Сити"ни қабул қилади. Мухлислар яна Жозе Моуриньо ва Хосеп Гвардиола қарама-қаршилигини кузатишади.
Ушбу муҳим учрашув Тошкент вақти билан 22:30да старт олади. Ўйинни Хайрулла Ҳамидов "Футбол ТВ" орқали жонли эфирда шарҳлайди. Бу ҳақда шарҳловчи телеграмдаги саҳифаси орқали хабар берди.
Лондонликлар АПЛ доирасидаги 8 баҳсда 17 очко жамғарган. "Шаҳарликлар" эса 7 ўйинда 12 очко тўплаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ