Токио-2020. Ўзбекистонлик спортчилар Олимпиададаги иштирокини олтин медаль билан якунлашди
- 8-август 2021, 12:12
- Bekzod Isayev
- 6
- Олимпизм
Супер оғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов Токио-2020 финалида иштирок этди.
Ҳамюртимизга олтин медаль учун баҳсда АҚШ вакили Ричард Торрес рақиблик қилди. Ажойиб кечган жангда Баҳодир Жалолов рақибини 5:0 ҳисобида таслим этди ва олтин медални қўлга киритди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчилар Токио-2020даги иштирокини якунлашди. Ўзбекистон спорт делегацияси Токиодаги Олимпиадада 3 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ