Тьерри Анри нега Зинедин Зидан "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлишга қизиқмагани ҳақида гапирди
- 29-ноябр 2021, 15:47
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
Тьерри Анри "СBS Sports"га берган интервьюсида нима учун Зинедин Зидан "Манчестер Юнайтед" футбол клуби бош мураббийи бўлишни истамаганини айтди.
- Зидан "Манчестер Юнайтед"га боришга ҳозир қизиқади, деб ўйламайман. Фикримча, у бирор - бир миллий терма жамоадан таклиф кутади. Почетино ПСЖни ташлаб кетади, деган фикрда ҳам эмасман. Лекин агар у лавозимини тарк этса, ПСЖ бош мураббийлиги Зидан учун бўш бўлади. Бироқ шахсан мен Поччетинонинг ПСЖни тарк этишига ишонмайман, - деди Тьерри Анри.
Маълумот учун, Тьерри Анри 1999-2007 йилларда "Арсенал" жамоасида тўп тепган. У ҳозирда Бельгия терма жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ