- #Ўзбекистон
- #Элдор Шомуродов
- #Темур Кападзе
- #Жалолиддин Машарипов
- #Аббосбек Файзуллаев
- #Абдуқодир Ҳусанов
Темур Кападзе: Атрофдаги бунақа миш-мишлардан чарчадим
- 10-сентябр 2025, 15:36
- Karim Xudayqulov
- 1
- Футбол
Ўзбекистон терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи Темур Кападзе кеча Футбол + подкастида иштирок этиб, сўнгги пайтларда мураббий олиб келиниши ҳақида чиқаётган миш-мишлардан чарчаганини ва қарорлар тартибсиз қабул қилинаётганини таъкидлади.
- Топ мураббий келадиган бўлса, нимага мен қарши бўламан? Ўрганадиган нарсаларим кўп ҳали. Шунингдек, қўлдан келганча ёрдам ҳам бераман. Бироқ бу тартибли бўлгани яхши. Атрофда турли гап-сўзлар кўпаймасидан аввал келиб, ҳаммани йиғиб: бошқа Жаҳон чемпионати тажрибаси бор мураббий қидиряпмиз, Темур ҳам штабда бўлади, дейишганида бу тўғри иш бўларди ва ҳамма тўғри қабул қиларди.
- Федерация бу томондан ростан жим эди ва мени қийнашди. Мен йигитларни турнирга тайёрлашим керак эди, аммо нима бўлаётганини билмаяпман. Тўғриси, атрофдаги бунақа миш-мишлардан чарчадим.