
Тайёр туринг! Яна бир юлдуз ҳужумчи Осиёга келади!
- 1-март 2023, 13:15
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Монако" ва "Атлетико" клубларининг собиқ ҳужумчиси Радамель Фалькао ҳозирда Испаниянинг "Райо Вальекано" клубида тўп сурмоқда.
У мавсумни жуда қизғин ўтказмоқда, бироқ 37 ёшли колумбиялик ҳужумчининг шартномаси июнь ойида тугайди ва катта эҳтимол билан испан клуби у билан келишувни узайтирмайди.
Marca маълумотларига кўра, жорий мавсум Фалькаонинг Европадаги фаолиятидаги охирги мавсум бўлади. Шундан сўнг у экзотик Малайзияга йўл олади. Унга аллақачон ушбу мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Жохор Дарул” клубидан таклиф бор.
Фалькао жорий мавсум “Райо Вальекано” сафида Ла Лигада жами 19 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ