
Тайсон Фьюри: "Йилнинг энг катта жангига оз фурсат қолди"
- 28-ноябр 2024, 12:25
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Собиқ жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюри украиналик Александр Усик билан бўлажак реванш ҳақида гапирди .
“Йилнинг энг катта жангига уч ҳафтадан бироз кўпроқ вақт қолди. Бу боксдаги энг катта тўқнашув бўлади. Мен ва Усик - ажойиб формадамиз. Мазкур қарама-қаршиликни сабрсизлик билан кутяпман. 21 декабрда камарлар яна меники бўлади!” - дея британияликнинг сўзларидан иқтибос келтирди "Boxing Social" портали.
Эслатиб ўтамиз, Фьюри ва Усик ўртасидаги илк жанг 18 май куни Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) бўлиб ўтган ва унда украиналик спортчи очколар эвазига ғалаба қозонганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ