
Суперлига. "Турон" кутилмаганда "Насаф"ни мағлуб этди, бош мураббий Назаровдан кетма-кет иккинчи ғалаба!
- 5-август 2023, 21:55
- 1
- Футбол
Ўзбекистон Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Турон" - "Насаф" баҳси якунланди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Яйпанликлар сафида голга Ҳумоюн Муртозаев муаллифлик қилди. Меҳмонлар бу ўйинда гол уришга муваффақ бўлмади.
Эътиборлиси, "Турон" янги бош мураббий Ёрқин Назаров қўл остида кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Бундан олдин Назаров шогирдлари "Бухоро"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.
Шу тариқа, "Турон" 12 очко билан 12-ўринга чиқиб олди. 25 очкоси бор "аждарлар" 4-поғонадан жой эгаллаган.
{game}3780{/game}
{online}3780{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ