
Суперлига. "Олимпик" ўз майдонида "Турон"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
- 25-август 2023, 20:55
- 0
- Футбол
Ўзбекистон Суперлигаси 18-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Турон" баҳси якунланди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Дастлабки голни Темур Мамасидиқов киритди. У Шаҳзод Акрамовнинг қанотдан берган пасидан сўнг тўпни боши билан яйпанликлар дарвозасига жойлаб қўйди. Иккинчи голга эса Алишер Одилов муаллифлик қилди.
Шу тариқа, "Олимпик" 20 очко билан 9-ўринда қолди. 12 очкоси бор "учар тулпорлар" 12-поғонадан жой эгаллаган.
{game}3833{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ