
Суперлига. "Навбаҳор" ягона гол эвазига "Андижон"ни таслим этди
- 14-апрел 2023, 19:57
- 0
- Футбол
Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Андижон" баҳси якунланди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Ягона гол Темурхўжа Абдухолиқов номига қайд этилди. Унинг бу голи наманганликларга муҳим 3 очкони олиб берди.
Шу тариқа, "лочинлар" 12 очко билан 3-ўринга чиқиб олди. 6 очкоси бор "бургутлар" 9-поғонадан жой эгаллаган.
{game}3569{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ