Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни мағлубиятга учратди
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Насаф" ўртасидаги беллашувда аждарлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур тўқнашувдаги икки голни ҳам Ҳусайн Норчаев киритди (58 ва 61). Шунингдек, ўйиннинг 90+1-дақиқасида Рустам Турдимуродов ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Бироқ, мазкур гол ҳам жамоасининг мағлубиятдан сақлаб қола олмади.
Маълумот ўрнида, Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги клуб ушбу ғалаба орқали яна пешқадамликка қайтди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ