Суперлига. "Насаф" - "Бунёдкор" баҳсида кучлар тенг келди
- 10-май 2025, 20:42
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди.
Турнинг навбатдаги беллашувида "Насаф" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилди ва жамоалар кучи тенг келди - 2:2.
Дастлаб, 23-дақиқада Ойбек Бозоровнинг ажойиб узатмасидан сўнг Рубин Хебай голга айлантирди. 78-дақиқада эса бироз аввал майдонга тушган Носиржон Абдусаломов орадаги фарқни йўққа чиқарди. Орадан 5 дақиқа ўтиб эса Ойбек Бозоров мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Баҳсга қўшиб берилган 90+1 дақиқада стандарт вазиятдан унумли фойдаланган Марко Бугарин кучларни тенглаштириб қўйди.
Суперлига
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ