
Суперлига. Бугун Қашқадарё ва Фарғонада ўйинлар бор!
- 24-июн 2023, 13:59
- 0
- Футбол
Бугун Суперлигада 13-тур ўйинлари давом эттирилади. "Насаф" Қаршида ОКМКни қабул қилади. Учрашув старти 20:00 га белгиланган. Ўйинни "Спорт" телеканали орқали жонли эфирга узатиш режалаштирилган.
Яна бир ўйин Яйпанда бўлиб ўтади. Унда мезбон "Турон" жамоаси Навоийнинг "Қизилқум" клубини меҳмон қилади. Мазкур баҳс ҳам 20:00 да бошланади. Ушбу матчни "Дунё бўйлаб" телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин!

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ