
Суперлига. Бугун "Пахтакор"ни Камолиддин Тожиев майдонга бошлаб тушади
- 25-сентябр 2024, 14:23
- Oybek Yo’ldoshev
- 3
- Футбол
Бугун Суперлига 20-тури старт олади.
Тур доирасида иккита ўйин бўлиб ўтади. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацкихнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммо сабабли Суперлига 20-тури доирасида "Олимпик" клубига қарши кечадиган бугунги баҳсда жамоани ёрдамчи мураббий Камолиддин Тожиев майдонга бошлаб тушади. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, ўйин 17:30да старт олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ