Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади
- 2-ноябр 2025, 10:26
- Oybek Yo’ldoshev
- 1
- Футбол
Суперлига 27-тур баҳслари давом этади. Бугун 3 та беллашув ўтказилиши белгиланган.
Дастлабки ўйин Фарғонада бўлиб ўтади. Унда "Нефтчи" жамоаси "Сурхон" билан курашади. Баҳс 15:00да старт олади.
Яна бир беллашув "Сўғдиёна" ва "Қизилқум" ўртасида кечади. Жиззахда ўтказиладиган ўйин ҳуштаги ҳам 15:00да чалинади.
Кун доирасидаги сўнгги ўйин "Машъал" ва "Қўқон-1912" клублари ўртасида бўлиб ўтади. Учрашув вақти 17:15 да.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ