
Суперлига. Август ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди (фото)
- 15-сентябр 2023, 17:50
- 0
- Футбол
Суперлигада август ойининг энг яхши мураббийи номи эълон қилинди. Унга кўра, "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко ойнинг энг яхши мураббийи, деб топилди.
Мутахассис якунига етган ойда "йўлбарслар" билан 5 та ўйинда иштирок этди. Уларнинг 2 тасида ғалаба қайд этилган, яна 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати - 3:1.
Айни пайтда "Нефтчи" турнир жадвалида 34 очко билан 2-ўринни банд этган.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ