
Суперлига. "Андижон"нинг ОКМКга қарши қайдномаси эълон қилинди
- 27-октябр 2023, 23:26
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 23-турида "Андижон" ўз уйида ОКМКни меҳмон қилади. Мазкур баҳс учун мезбонларнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди.
Айни дамда ОКМК турнир жадвалида 22 ўйиндан сўнг 36 очко жамғарган ҳолда 5-ўринда кетмоқда. "Андижон" эса 22 баҳсдан кейин 34 очко билан 6 поғонани банд этган.
Эслатиб ўтамиз, "Андижон" - ОКМК учрашуви 28-октябрь куни соат 16:00да "Бобур Арена" старт олади.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ