Суперлига. "Қизилқум" "Андижон"дан устун келди
- 9-ноябр 2025, 16:59
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган "Қизилқум" — "Андижон" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Мазкур ўйинда навоийликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ меҳмонлар футболчиси Кристиан Новак ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Аммо ҳакам томонидан биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Дамир Темиров ҳаводан узатилган тўпга боши билан аниқ зарба бериб, учрашувда мувозанатни тиклади. 73-дақиқада Шохруз Норхонов ҳисобни 2:1 кўринишига келтириб, "кончилар"га ғалаба тақдим этди.
Суперлига
vs
Qizilqum won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ