Суареснинг ягона голи "Атлетико"га ғалаба келтирди
- 31-декабр 2020, 01:11
- 0
- Футбол
Испания чемпионати 16-турида "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўйин мадридликларнинг тўлақонли устунлиги остида ўтди. 20-дақиқада Луис Суарес жарима зарбасидан сўнг тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди. Ушбу гол ўйинда ягоналигича қолди.
Ла Лига 16-туридан сўнг "матрасчилар" 35 очко тўплаб турнир жадвалида яққол етакчига айланиб олди, "Хетафе" эса 17 очко билан 14-ўринда қолди.
Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.
{game}3424189{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ