Суарес бу мавсум бошқа майдонга тушмайди
- 29-апрел 2019, 21:41
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Денис Суарес бу мавсум бошқа майдонга туша олмайди.
Испаниялик футболчи ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида қолдирган хабарига кўра у ўзини февраль ойидан буён безовта қилиб келаётган жароҳатини шифокорлар билан маслаҳатлашган ва якунда даволанишга қарор қилган.
Маълумот учун, Суарес асли “Барселона” футболчиси ҳисобланади. У ижара асосида январда “Арсенал”га кўчиб ўтган эди. Ўтган давр мобайнида Денис лондонликлар сафида жами 6та ўйинда иштирок этди холос.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ