
"Странджа": Адҳамжон Муҳиддинов жиддий рақибни таслим этди ва кейинги босқичда!
- 9-феврал 2024, 19:41
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
“Странджа” турнири чорак финалининг навбатдаги қарама-қаршилигида -63,5 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Адҳамжон Муҳиддинов рингга кўтарилди. У Қозоғистон вакили Ерассил Танкайга қарши жанг қилди.
Муросасиз кечган баҳсда юртдошимиз 5:0 ҳисобида зафар қучди ва ярим финал босқичига йўл олди. Олдинда бизни яна бир қатор вакилларимизнинг жанги ўрин олган. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ