Стенддан отиш. Спортчимиз жаҳон рекордини янгилади!

Стенддан отиш. Спортчимиз жаҳон рекордини янгилади!

Стенддан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ташкил этилаётган Осиё чемпионатидаги иштирокини якунлади. Мусобақада терма жамоамиз спортчилари 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди. Қайд этиш жоиз, трап дастурида ёшлар ўртасида олтин медалга эга чиққан Оҳунжон Абдуқодиров жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлди.

Олтин медал:
Оҳунжон Абдуқодиров (трап, ёшлар)

Кумуш медал:
Ярослава Эштаева (трап, ёшлар)

Бронза медал:
Оҳунжон Абдуқодиров, Азамат Қаюмов, Шоҳруҳ Садиров (трап, ёшлар, жамоавий)

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ