СПЛ: Сўнгги турда "Ан-Наср" мағлубиятга учради
- 27-май 2025, 02:06
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Саудия Про лигасида мавсум ўз ниҳоясига етди. Сўнгги турда Роналду бошчилигидаги "Ан-Наср" "Ал-Фотиҳ"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва 34 тур якунида 70 очко жамғариб, мавсумни 3-ўринда якунлади.
"Ал-Иттиҳод" 83 очко билан биринчи поғонани эгаллаган бўлса, "Ал-Ҳилол" 75 очко тўплаб 2-ўринни банд этди. Шу тариқа, биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар Элит ОЧЛ (Осиё Чемпионлар Лигаси) йўлланмасини қўлга киритди.
Профессиональная лига
vs
Al Fateh won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ