"Сўғдиёна" "Шўртан"га имконият қолдирмади
- 2-март 2025, 19:33
- Shuhratbek Jo’rayev
- 1
- Футбол
Бугун Зомин марказий стадионида "Сўғдиёна" "Шўртан" клубига қарши назорат учрашуви ўтказди.
Ушбу беллашувда Иван Бошкович бошчилигидаги жиззахликлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.
30-дақиқада Нодир Сойибов аниқ зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқада захирадан майдонга тушган Самандар Мавлонқулов иккинчи гол муаллифига айланди.
"Сўғдиёна" таркиби: Муҳаммадюсуф Собиров, Зоир Жўрабоев, Отабек Аҳадов, Беҳруз Жуматов, Хондамир Мустафоқулов, Суҳроб Иззатов, Эҳсони Паншанбе, Нодир Сойибов, Жавоҳир Қаҳрамоов, Сардор Ҳошимов, Умид Султонов.
Захирадан тушганлар: Милан Митрович, Самандар Мавлонқулов, Иброҳим Тўрақулов, Дилшод Мисиралиев, Саҳоб Рашидов, Абдуллоҳ Омомалиев, Ойбек Нурматов.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ